Каннаваро А Серия клубидан ва термадан таклиф бўлганини айтди

Mirjalol Normatov
10 июл 2022
"Гуанчжоу Эвергранд" собиқ бош мураббийи Фабио Каннаваро бўлаётган таклифлар ҳақида гапирди.

"Бир қанча вақт олдин "Фиорентина" билан суҳбат бўлди. Ўшанда Хитойда фаолиятимни давом эттираётгандим. Клубим мени Италияга қўйиб юбормаганди. Ҳозир "Фиорентина"да лойиҳа бор ва унга мос бош мураббий ҳам олиб келишди.

Шунингдек, Польша термасидан таклиф бўлди. Келишувга эришишимизга оз қолганида барчасини тахлил қилиб, ҳулоса чиқариб олиш учун вақт сўрадим. Якунда улар билан келишмадим", - деди мутахассис.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: DAZN