

“Агарда Месси ПСЖга ўтганида, у Неймар ва Мбаппе билан жуда ҳам кучли ҳужум триосини ташкил этган бўларди. ПСЖ рақибларига жуда ҳам кўп муаммоларни яратган бўларди. Месси — феномен. Месси дунйодаги энг мафтункор футболни намойиш этади. Месси, Неймар ва Мбаппенинг иқтидори билан ПСЖ деярли мағлуб этиб бўлмас жамоага айланади”, — дейди Кафу.
Эслатиб ўтамиз, Лео Мессининг “Барселона” билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.



