

Журналист Грэм Бэйлининг сўзларига кўра, "Ливерпуль" собиқ сардори "Мидлсбро" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогарга айланди. Клуб кутилмаганда жамоани тарк этиб, "Вулверхэмптон"ни бошқаришга кетган Роб Эдвардснинг ўрнини босувчи мураббий изламоқда.
Жеррард 2025 йил январь ойида Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" жамоасини тарк этганидан бери ишсиз. "Мидлсбро" президенти Стив Гибсон узоқ вақтдан бери Стив Жини идеал номзод деб билади.
Жеррарддан ташқари, "Мидлсбро"нинг шорт-листида Алекс Нил, Тони Моубрей, Пол Хекингботтом, Гари О’Нил, "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Робби Кин ва Марк Робинс бор.



