Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"

Iskandarov Abdulaziz
13 мар 2026
"Сўғдиёна" жамоаси Суперлига 3-турида ОКМК билан куч синашди (2:2).

Ўйиндан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Қийин ўйин бўлишини билар эдик. Бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турганди. Охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолганимизни ҳисобга олсак, дурангдан қониқдик. 

1-0 ҳисобини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. 1-2 дан сўнг жавоб қайтаришга ҳаракат қилдик. 3 та ўйинда 1 очко сигнал. Лекин бу - футбол. Кейинги турларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Стартдаги муваффақиятсизлик таркибимиздаги жароҳатлар билан боғлиқ. Кейинги ўйинда тўлиқ таркибда бўламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади", — дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia