Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди

Оқил Абдубарноев
17 май 2024
Бунинг учун мезбон жамоа жаримага тортилди.

Жанубий Корея К лигаси 12-туридан ўрин олган "Инчхон Юнайтед" — "Сеул" учрашувида (1:2) мезбон жамоа мухлислари томонидан майдонга сувидишлар улоқтирилди.

"Сеул" дарвозабони Бак Жонг Беомнинг рақиб жамоа тарафдорларига қилган хатти-ҳаркатларидан сўнг ишқибозлар 100 дан ортиқ сувидишни бомба каби у томон ирғитишди.


Мазкур ҳодиса учун мезбон жамоа "Инчхон Юнайтед" 20 миллион вон (тахминан 15000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, мухлисларни ғазаблантирган "Сеул" посбонига 7 миллион вон (тахминан 5200 АҚШ доллари) жазоси тайинланди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: KBS News