Жанубий Корея термасининг собиқ футболчиси 8 ойга қамалди

Mirjalol Normatov
4 июн 2023, 15:08
Жанубий Корея термасининг собиқ футболчиси Сук Хен Чжун армияга боришдан бўйин товлагани учун 8 ойга қамалди.

"Аякс", "Порту" каби жамоаларда ҳаракат қилган футболчи 2019 йилда армияга текширув жараёнига бормаган, ўшанда у Франция чемпионатида, "Реймс"да ўйнаб юрганди. Қамоқ жазоси тайинланганидан кейин футболчининг отасининг айтишига кўра, укаси барибир армияга боради, шунчаки, ўшанда муҳим ўйинлар олдидан клуб уни қўйиб юбормаган.

Айни пайтга қадар у Жанубий Корея чемпионати 4-дивизионида фаолият олиб бораётганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal