Жамшид Саидов: "Жамоа ютқаздими, демак мураббий ютқазди"

Administrator
13 авг 2023, 23:26
Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саитов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало мағлубият учун мухлислардан ва клубимиз раҳбариятидан узр сўрайман. Йигитлар ҳаракат қилишди. Юзага келган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Пенальти белгиланган вазиятда контакт бормиди, кўриб чиқамиз. 

- Ўйиндан кейин руҳий тушкунликка тушиб қолдингиз. Жамоа футболчиларининг ҳаракатидан қониқдингизми?

- Жамоа билан ҳаммаси яхши. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бироқ, кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Тўп хатто дарвоза устунига теккан вазият ҳам бўлди. Охиригача курашишда давом этамиз.

- Гургеновнинг бугунги ўйинини қандай баҳллайсиз? Пенальти унга боғлиқ вазиятда белгиланди. Кейин иккинчи голда ҳам ҳаводаги курашда ютқазди...

- Мағлубиятда ҳар кимдан айб топиш мумкин. Аниқ фактор шу, жамоа ютқазса, мураббий ютқазган ҳисобланади. Демак, бугун мен ютқаздим. Ишлашда давом этамиз, хато ва камчиликлардан хулоса қиламиз.



AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia