Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз майдонида йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!

Туркия Суперлигаси 29-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Генчлербирлиги" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 81-дақиқада захирага олинди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса жароҳати сабаб баҳсни ўтказиб юборади.

Шомуродов 9 ва 40-дақиқаларда гол урган ҳолда дубль қайд этди.

Истанбул жамоаси айни дамда Туркия Суперлигасида 47 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Шомуродов эса 18 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.



Манба: championat.asia