Иско ва Марсело жамоадан кетади

Mirjalol Normatov
7 май 2021
"ABC" хабарига кўра, ушбу мавсум якунланганидан кейин Иско ҳамда Марсело "Реал"дан кетади.

32 ёшли бразилиялик футболчининг ўрнини "Кастилья"да ҳаракат қилаётган Мигель Гутьеррес эгаллайди. Исконинг ўрнига эса бошқа футболчи трансфер қилиши кутилмоқда.

Иско ва Марселонинг клуби билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ABC