Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор

Khoja
17 мар 2026
Ироқ футбол федерацияси матбуот хизмати жамоани ЖЧ интерконтинентал плей-офф учун қайдномасини эълон қилди.

Рўйхатдан "Пахтакор" ҳимоячиси Заид Таҳсин жой олди, бироқ "шерлар" ярим ҳимоячиси Башар Ресан ушбу рўйхатдан тушиб қолган.

Шунингдек, жамоанинг сардори ва асосий дарвозабони Жалол Ҳассан жароҳат сабабли ушбу ўйинларда Ироқ термасига ёрдам бера олмайди.

Ироқ терма жамоаси ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувини 1 апрель куни Боливия - Суринам учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.


KhojaМуаллиф
Манба: https://www.instagram.com/iraqnt_en/