

Манбага кўра, украиналик футболчининг ўтиши миланликлар учун "Аталанта" дарвозабони Марко Карнезеккини сотиб олишдан арзонроққа тушади. Шу билан бирга, Луниннинг маош талаблари "Ливерпуль" дарвозабони Алисон Бекери ва «Астон Вилла» посбони Эмилиано Мартинесига қараганда камроқ. "Интер" уларга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Лунин барча турнирларда 4 ўйинда майдонга тушди, шундан биттасида "қуруқ" ўйнади. Унинг "Реал" билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.



