

Инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, аргентиналик футболчини "Рома" ва "Жирона" ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Манбага кўра, ёш иқтидор эгаси Италия клубига ўтмоқчи, аммо "Манчестер Сити" футболчини испан жамоасига ижарага беришни маъқул кўради.
Музокаралар давом этмоқда. "Манчестер Сити" Эчеверрини 2024 йилнинг бошида "Ривер Плейт"дан сотиб олган, аммо ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" сафига фақатгина жорий йилнинг январида келиб қўшилганди.
Хавбек инглиз клуби сафида учта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.



