Игнатий Нестеров бугун "Локомотив" машғулотларига қўшилади

Iskandarov Abdulaziz
20 фев 2023, 13:41
Про лига иштирокичиси "Локомотив" собиқ дарвозабонини ортга қайтармоқда.

Сайтимизга маълум бўлишича, тажрибали посбон бугун "темирйўлчилар"нинг Тошкентдаги машғулотига келиб қўшилади. Нестеров катта эҳтимол билан бу мавсумни "Локомотив" сафида бошлайди.  

Кипер 2014-2018, 2019 йил охири ва 2020 йил бошида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилган. 2020 йилнинг иккинчи даврасидан 2022 йил охиригача "Қизилқум" дарвозасини қўриқлади. 

Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"га қайтмоқда


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia