

"Учрашув кутилганидек курашларга бой кечди. Энг кучли рақиблар тўқнашган баҳс бўлди. Ўйлайманки, кучли жамоа ғалаба қозонди. Мақсадим ҳар бир учрашувда ўзимни яхшироқ кўрсатиш. Алоҳида мотивация йўқ эди. "Пахтакор"да ҳам ўйнаганман, биласиз.
Янги мураббий келди ва услубимиз ўзгарди. Энди ҳужумкор ўйин намойиш этяпмиз. Тўртта ҳимоячи услубига ўтдик. Ўтган мавсум билан солиштирадиган бўлсак, ҳозир кўпроқ ҳужумга эътибор қаратяпмиз", — деди Иброҳимҳалил Йўлдошев финалдан сўнг.




