

Манбанинг хабар беришича, ҳужумчи кейинги ҳафтадан бошлаб жамоанинг машғулотларига қўшилади.
У айни пайтда тренажёр залида шуғулланиб, бассейнда сузмоқда ва бу орқали тикланиш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли ўйинчи А Серия доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган эди. У июнда операцияни бошидан ўтказганди.
Ибрагимович ўтган мавсумда "Милан" учун 27 ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



