Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?

Narzulla Saydullayev
25 июн 2025, 14:20
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.

Унда футболчига мухлислар томонидан юборилган бир қатор саволлар берилди.

- Сиз ўйнашни орзу қилган Европадаги клуб?
- "Реал Мадрид".

- Қайси ҳужумчига қарши ўйнаш қийинроқ?

- Ойбек Бозоров.

- Энг чиройли голингиз қайси?

- "Ал Садд" ва "Навбаҳор"га урган голларим.

- Суперлигадаги қайси ўнг қанот ҳимоячини эътироф этган бўлардингиз?

- Яхши ўнг қанот ҳимоячилари кўп: Дилшод Саитов, Саидазамат Мирсаидов ва Зафармурод Абдираҳматов.

- Футболдан бўш вақтда нима билан шуғулланасиз?

- Стол теннис ўйнайман.

- Нега фақат қора рангли бутсада майдонга тушасиз?

- Биринчидан, қора бутса ёқади. Иккинчидан, бу рангли моделдан кўп сотиб олганман. Ҳали уйда кийилмаганлари ҳам кўп.


Қуйида 90minutuz подкастини тўлиқ томоша қилишингиз мумкин. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia