

Бу ҳақда "El Nacional" журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 29 ёшли Родрини "қироллик клуби"га қўйиб юборишга тайёр, аммо фақат битта шарт билан: қарама-қарши йўналишда уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва бразилиялик вингер Родригонинг ўтиши.
Родрининг "Манчестер Сити" билан битими 2027 йилнинг июнигача амал қилади, футболчининг трансфер қиймати эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.
Ушбу битим ёзги трансфер ойнасининг энг шов-шувли операцияларидан бирига айланиши ва ҳар икки клуб таркибига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.



