Гвардиол Гвардиола жамоасига ўтади

Оқил Абдубарноев
3 авг 2023
Йошко Гвардиол 90+10 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтади.

Sport1.de журналисти Патрик Бергер хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва "Лейпциг" трансфер бўйича келишувга эришган.

Яқин соатларда 21 ёшли ҳимоячи Буюк Британияга учиб кетади ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиол 2021 йил 18 миллион евро эвазига Загребнинг "Динамо"сидан "Лейпциг"га ўтган эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/berger_pj