

Аббос Эргашев мураббийлигидаги жамоа ўз қароргоҳида икки маҳалдан шуғулланмоқда. Яқин кунларда Про лига иштирокчилари “Арал” ва “Лочин” жамоалари билан назорат учрашувилари ташкил этилади.
Куни кеча клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказилди. Унда жамоадаги шарт-шароитлари ўрганилди ва мураббий ҳамда футболчилар билан фикр алмашилди.
“Гулистон” Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Муҳаммад Исаев, Азамат Аҳмедов каби тажрибали ўйинчилар билан келишувга эришган.



"Гулистон" футбол клуби матбуот хизмати.



