Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин

Khoja
18 фев 2026, 09:53
Грузиялик 32 ёшли ҳужумчи Гиорги Пантсулаиа фаолиятини Ўзбекистон Пролигасида давом эттириши мумкин.

Ҳужумчи жорий мавсум Пролигада дебют қиладиган "Каттақўрғон" жамоасига келиб, қўшилиши мумкин. Бу ҳақда "ТопПодcаст" нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, ҳужумчи ўтган мавсум Грузия чемпионатида 17 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида иккинчи бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: toppodcast