Германия Суперкубогига Беккенбауэр номи берилади

Omonjon To`xtamirzayev
12 дек 2024
Германия Суперкубоги Франц Беккенбауэр номи билан аталадиган бўлди.

Маълум бўлишича, бу борада дастлабки келишувга эришилган, майда деталлар ҳал қилинса етарли.

"Бавария" ва Германия термаси собиқ футболчиси 2024 йил 7 январь куни 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Аввалроқ, "Бавария" Беккенбауэр шарафига 5-рақамни муомаладан чиқарган эди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sportbild.bild.de