Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
21 май 2024
Германия Бундеслигасида 2024/2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси дея "Байер" клуби азоси Флориан Вирц танланди.

Манбанинг хабар беришича, 21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Вирцнинг клуб билан шартномаси 2027 йилда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Байер" илк бор мағлубиятга учрамаган ҳолда Германия чемпионлигини қўлга киритди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/bayer04_en