

"Хайденхайм" ярим ҳимоячиси Бенедикт Гемпер биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида ўз жамоаси дарвозабони Кевин Мюллерга тўп узатди, аммо посбон майдон ҳолатининг ёмонлиги туфайли тўпни тепиб юбора олмасдан, ўтказиб юборди.
Дарвозабон хатога йўл қўйган бўлса-да, автогол жамоадошининг ҳисобида ёзилди. Беллашувда эса "Айнтрахт" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.



