"Галатасарой" Икарди учун 10 млн евро тўлайди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2023, 15:29
"Галатасарой" ва ПСЖ ҳужумчи Мауро Икардини турк клубига доимий равишда ўтказиш бўйича музокараларни бошлади.

"L'Equipe" хабарига кўра, Туркия клуби 30 ёшли аргентиналик учун 10 миллион евро тўлайди.

Икарди 2022/23 йилги мавсум ижара асосида "Галатасарой" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe