Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
"Арсенал" ҳимоячиси Габриэль Магальяэс финал олдидан "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

У норвегияликни АПЛдаги энг қийин рақиб сифатида эътироф этди.

- Менга ҳар доим ҳужумчига қарши ўйнаш ёқади. Чунки бу менинг ишим, мен курашишим керак.

У юқори даражадаги футболчи. Унга ҳам менга қарши ўйнаш жуда ёқса керак. Бу қизиқарли бўлади.

- Холандни АПЛдаги энг қийин рақиб деса бўладими?

- Ҳа, албатта, - деди Габриэль.

"Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари иштирокидаги финал ўйини бугун 21:30да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph