Футзал. Марокаш – Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик баҳсида 7 та гол урилди

Eldor Akmurzayev
8 ноя 2022, 09:20
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Рабат шаҳридаги йиғин доирасида Марокаш терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари дастлабки баҳсда битта гол фарқи билан имкониятни бой беришди.

Марокаш 4:3 Ўзбекистон

Голлар: Суфиён Чаруи 12, 19, Анас Эл Аяне 25, Даврон Чориев 26, Ихтиёр Ропиев 28, Суфиён Эл Месрар 37, Ҳусниддин Нишонов 39.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги назорат учрашуви бугун — 8-ноябрь санасида бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати