Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
12 май 2025, 16:31
"Юнусобод" спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда БМБ ишончли ғалабага эришди (3:1). Эртага 17:00 да жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун куннинг иккинчи ярим финал жуфтлигида "Оил Стар" ЎзСҚБ билан тўқнаш келади. Учрашув 17:00 га белгиланган.

Ўзбекистон Кубоги

1/2 финал. Илк учрашув

БМБ – ОКМК 3:1

Тошкент. "Юнусобод" спорт мажмуаси

Голлар: Давлат Ибрагимов 6', Жоазиньо 8', Алекс Да Силва 18' – Жасур Ўринбосаров 14'

БМБ (дастлабки бешлик): 2.Аббос Ўлмасбеков, 11.Болт, 14.Жоазиньо, 17.Музаффар Аҳаджонов, 26.Пауло Энрике.

Захира: 12.Аббос Элмуродов, 3.Машраб Адилов, 5.Шаҳзод Саъдиев, 6.Муҳаммадали Ҳусанбоев, 8.Аширбек Тўлқинов, 9.Давлат Ибрагимов, 18.Бекзод Мирқосимов, 20.Сержиньо, 77.Алекс Да Силва.

ОКМК (дастлабки бешлик): 22.Ҳумоюн Раҳматуллаев, 4.Фазлиддин Ботиров, 7.Равшан Исматуллаев, 10.Шаҳрам Фаҳриддинов, 21.Дониёрбек Тохиров.

Захира: 1.Мирислом Миралиев, 5.Хайрулло Солихов, 8.Макулбек Шапагат, 17.Музаффар Абдукаримов, 23.Жасур Ўринбосаров.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia