Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025, 11:35
Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Франк Лебёф "Реал"нинг таркиб борасидаги муаммолари юзасидан фикр билдирди.

Айни дамда мураббий Хаби Алонсо жамоаси Ла Лига жадвалида 18 ўйинда 42 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда

"Реал" 2000-йиллар бошида, таркибида Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан ва Роналдо бўлган пайтдаёқ бундай вазиятни бошдан кечирган эди.

Уларга соврин ютиш қийин бўлган, чунки битта суперюлдуз билан бу аллақачон мушкул иш, иккитаси билан – имконсиз, учтаси билан эса – шунчаки фантастика.

Қачонки сизда Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе бор экан – бу муаммо.

Уларни майдонга тушириш, жамоани улар атрофида қуриш керак. Футбол бундай ишламайди. Ҳеч қачон. Хаби Алонсо ҳозир қийинчиликларга дуч келмоқда", – деди Франк Лебёф.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal