

Матбуот маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" суммани камайтиришга тайёр эмас — шартномада "Барселона" ҳужумчини ижара муддати тугаганидан сўнг 30 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги кўрсатилган.
"The Touchline"нинг хабар беришича, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик спорт директори Декуга шуни айтган: агар клуб чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи бўлса, у бу жойда фақат Рэшфорди кўришни истайди. Ҳолбуки, Декунинг қараши бунақа қатъий эмас — португалиялик ўз ҳамюрти Педру Нету ("Челси") вариантини кўриб чиқмоқда.
28 ёшли Маркус Рэшфорд ушбу мавсум 38 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 13 та голли пас узатди.



