Филипе Луис, Тиаго Силва ва Паулиньо мураббийлик курсларига ёзилди

Aslanov Jasurbek
11 дек 2020, 08:20
Бразилиялик футболчилар фаолиятини тугатмасданоқ мураббийликка қадам қўйди.

“Челси” ҳимоячиси Тиаго Силва, “Фламенго” қанот ҳимоячиси Филипе Луис ҳамда “Гуанчжоу Эверград” ярим ҳимоячиси Паулиньо мураббийлик лицензиясини олиш бўйича ишларни бошлаб юборди. Таниқли футболчилари Бразилия футбол конфедерацияси томонидан ўтказиладиган мураббийлик курсларига ёзилган. Улар тез орада Б категорияси лицензиясига эга бўлади. Пандемия сабаб курслар онлайн тарзда ўтказилади. Бироқ имконият туғилиши билан улар ушбу курснинг оффлайн кўринишида ҳам иштирок этиши белгиланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte