Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди

Khoja
23 дек 2025
"Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев Туркия Суперлигаси 17-турининг рамзий жамоасига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, "Башакшеҳир" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Шомуродов ва Файзуллаев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Элдор Шомуродов битта голда ассистент ролини ҳам бажарди.


KhojaМуаллиф
Манба: https://www.instagram.com/comuniosuperlig