

— Андижонда учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик, — дейди Файзулла Қамбаров. — Рақибимиз чемпионат жадвалида охирги ўринни эгаллаб турган бўлса-да, таркибида тажрибали ижрочиларни жамлаганди. Уларга ҳам, бизга ҳам очко жуда зарур эди. Учрашув дебютида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Аммо бу руҳимизни синдира олгани йўқ. Охирги дақиқаларгача кураш олиб борганимиз эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик.
Бу йилги чемпионатни шу тарзда ҳужумкор ўйин билан якунлашни мақсад қилганмиз. Олдинда турган учрашувларда ҳам бизни жиддий рақиблар кутмоқда. Ғалабали юришимизни давом эттириш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



