

Баҳснинг 59-дақиқасида Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Фаррух Сайфиев тўп учун курашда рақиби посбони Расул Чориевнинг юзига тепиб юборди ва шу сабабли қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Дарвозабон эса тиббий ёрдам кўрсатилиб, майдондан олиб чиқиб кетилди.

Ушбу ҳолатдан кейин термамиз ҳимоячиси Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди.




