

Ўйин ҳақида
- Таъкидлаш жоиз, бугунги мағлубият мураббийлик фаолиятимдаги энг ёмон натижа. Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. "Арал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман.
- Жамоа "Машъал" билан ўйинда яхши таасурот қолдирганди. Бугунги ўйин акси бўлди. Бунга қандай изох берасиз?
- Айтаяпману, бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. Ҳужумда, ҳимояда, яккакурашларда, умуман барчасида бой бердик. Футболчилар билан жиддий гаплашиб олиш зарур. Вазиятни таҳлил қилиб чиқамиз.
- "Олимпик MobiUz" жамоасининг мақсади қандай?
- Мақсадни улкан олганмиз. Терма жамоага муносиб номзодлар етказиб бериш, келгусида олимпия терма жамоамиз йиғинларида асосий ўзак футболчидарни етказиб бериш. Агар бугунги каби ўйнсак, натижа ҳеч қачон келмайди.



