Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2026
Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси айни пайтда Италияда тикланиш жараёнини олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италияда реабилитация жараёнини ўтказаётган футболчиларимиз Жалолиддин Машарипов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов билан учрашди. Бош мураббий футболчиларимизнинг тикланиш жараёни билан яқиндан танишиб, уларга тезроқ сафга қайтиш тилагини билдирди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати