

Виталий Левченко бошчилигидаги "Истиқлол" жамоаси таркибига янги футболчилар қўшиляпти. Ўтган мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси вакили "Бухоро"да тўп тепган 3 нафар легионер Йосип Томашевич, Фране Икич, Фране Чирьяк Душанбе клубига ўтмоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсум Томашевич элитада 26 та ўйинда майдонга тушди, Икич 26 та баҳсда 2 та гол, 3 та ассист қайд этди. Чирьяк 26 та беллашувда, 1 та гол, 2 та ассист муаллифига айланган.



