Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда

Khoja
9 мар 2026
Ўзбекистон МТЖ аъзолари Рустам Ашурматов ва Остон Ўрунов Эрондаги вазият сабабли айни вақтда юртимизда.

Ҳар икки футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида Тошкентда машғулот ўтказишмоқда. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар берди

Футболчилар ФИФА кунига қадар спорт формани ушлаб туришни мақсад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги вазият сабабли миллий чемпионат баҳслари тўхтатилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ март ойида Тошкентда  мусобақасида иштирок этади. Жамоамиз ушбу мусобақада Габон ва Венесуэла термаларига қарши баҳс олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla