Эрон. "Персеполис" муҳим паллада 2 очко йўқотди

Mirjalol Normatov
5 апр 2022, 00:12
Эрон чемпионатининг 24-тури доирасида "Персеполис" сафарда "Ҳавадар" меҳмони бўлди.

Мавсум тугашига 6 тур қолганида "Персеполис" жамоаси икки очко йўқотди. Агарда эртага "Истиқлол" ўз майдонида "Пайкон"ни мағлуб этадиган бўлса, Шерзод Темиров ҳамда Азизбек Амонов жамоалари ўртасидаги фарқ 8 очкогача боради.

"Ҳавадар" - "Персеполис" 0:0

Учрашувда Шерзод Темиров тўлиқ ҳаракат қилди ва 83-дақиқада сариқ карточка олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia