Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Франция Лиги 1 мусобақасининг 19-тури доирасида "Лион" жамоаси "Метц" меҳмони бўлди ва йирик 5:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув қаҳрамонига айланган бразилиялик иқтидор эгаси Эндрик рақиб дарвозасига учта тўп киритишга муваффақ бўлди. У 11, 45+1 ва 87-дақиқаларда (пенальтидан) гол уриб, ўз ҳисобига хет-трикни ёздириб қўйди. Шунингдек, меҳмонлар сафида Рубен Клюйверт ва Тайлер Мортон ҳам биттадан гол муаллифига айланишди.

Мезбонлар сафида Коффи Куао ва Ҳабиб Диалло томонидан киритилган голлар "Метц"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

25 янв 2026, 21:15
Metz — Olympique Lyonnais
2 – 5
Тугади





Ушбу ғалабадан сўнг "Лион" очколари сонини 36 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 12 очкоси бор "Метц" эса сўнгги — 18-поғонада бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia