Эмерининг собиқ қиз ўртоғи: "У "Арсенал"дан кетишида мени айблади"

Alisher
13 апр 2020, 11:14
Унаи Эмерининг собиқ қиз ўртоғи Саша Райт мутахассиснинг "Арсенал"дан кетишида Эмери уни айблагани ҳақида гапирди.

"Биз ажрашган кунимиздан "Арсенал" ютқазишни бошлади. У менга оқ жодугар эканлигимни айтди, чунки мен унга кўплаб муваффақиятсизликлар олиб келибман.

Унаининг айтишича, биз ажралганимиздан сўнг, у тушкунликка тушган. Шундан сўнг эса диққатини бир жойга жамлай олмаган. Охир-оқибат биз ажралганимизда, у "Арсенал"дан кетишида мени айблади", - дейди Саша Райт.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис 2018-2019 йиллар давомида "Арсенал"да ишлади.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun