

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз Саудия Арабистонида хизмат кўрсатишади.
14 апрель куни Саудия Арабистонида маҳаллий "Ал Иттиҳод" ҳамда "Ал Ваҳда" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни ўзбекистонлик реферилар бошқариб бориши тасдиқланди.
Ҳакамлар таркиби:
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳакамлар сўнгги йилларда қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақаларда мунтазам равишда ишониб топширилаётган масъулиятли ўйинларда муваффақиятли фаолият юритиб келишмоқда.



