

6-дақиқадаёқ “Барселона” Ламин Ямалнинг голи билан ҳисобни очди. Альваро Родригес 29-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо Ферран Торрес 40-дақиқада каталонияликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Захирадан майдонга тушган Маркус Рэшфорд 72-дақиқада ўйинга якуний нуқтани қўйди.
“Барселона” 22 ўйиндан сўнг 55 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда, ундан битта кам ўйин ўтказган “Реал” ҳисобида эса 51 очко бор.




