Дест "Барса"га трансферни якунлаш учун Испанияга келди

Alisher
30 сен 2020, 10:33
"Аякс" ҳимоячиси Сержино Дест тез орада расман "Барселона" ўйинчисига айланади.

19 ёшли АҚШ терма жамоаси ўйинчиси трансферни якунлаш учун Каталония пойтахтига ташриф буюрди.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" футболчи учун 22-23 млн евро+бонуслар тўлайди, Дестнинг ўзи эса клуб билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ футболчининг олдида "Бавария" варианти ҳам бор эди, аммо футболчи Испанияда тўп тепишни афзал кўрди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Alfremartinezz