Деклан Райс АПЛ тарихига кирди

Sherzod Nurmatov
2 фев 2026
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасида "Лидс" меҳмони бўлди (4:0).

"Канонирлар" сафидаги ўйинчилардан бири учун бу учрашув тарихий аҳамият касб этди.

Лондон жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс 27 ёшу 17 кунлигида Премьер-лига тарихида 300 та ўйин ўтказган бешинчи энг ёш футболчига айланди. Ундан ёшроқ пайтида бу маррага фақат Уэйн Руни, Жеймс Милнер, Гарет Барри ва Раҳим Стерлинг эришган.

Қайд этиш жоизки, Райс АПЛда қатнашган 300 та ўйиннинг 204 тасини "Арсенал"га ўтишидан олдин "Вест Хэм" сафида ўтказган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи лигада 23 ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta