"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин

Alisher Ostonov
22 фев 2026
"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньорга келаси мавсумда Лондон клубида ишлаш кафолатланмаган.

Агар “кўклар” мавсумни Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи жойда якунламаса, мураббийнинг келажаги сўроқ остида қолади. "Челси" раҳбарияти англиялик бу вазифани бажара олади, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда "Челси" АПЛ 27-турида 45 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Touchline