"Челси" Эндрикни машғулотлар майдонида қабул қилди

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2022, 14:25
Лондон клуби "Палмейрас" ёш истеъдоди Эндрикни машғулотлар майдонига таклиф этди.

"Стэмфорд Бриж" эгалари футболчини қўлга киритиш имкониятларини ўрганишмоқда. "Кўклар" шу мақсадда 16 ёшли футболчи ва унинг оиласини бразилиялик тажрибали ўйинчи Тиаго Силва билан таништиришди. 

Эндрик келаси йили истиқболли шартнома имзолаши кутилмоқда. Бироқ у 18 ёшга тўлмагунича Европага кўчиб ўта олмайди. Унга, шунингдек, "Реал", ПСЖ, "Ливерпуль", ва "Манчестер Сити" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Ҳужум чизиғининг барча нуқталарида ўйнай оладиган футболчи жорий мавсум ўз жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказди ва 9 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports