"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
21 фев 2026
ПСЖ вингери Усмон Дембеле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

У Лондоннинг "Челси" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

ПСЖ Дембеле билан хайрлашишга тайёр. Француз ўз клубига янги шартнома бўйича талаблар қўйди. Парижликлар Усмоннинг молиявий иштаҳасини қондиришга тайёр эмас.

Аввалроқ ОАВлар ҳам Дембелени Лондоннинг "Арсенал" клуби билан боғлашганди. Аммо ҳозирча "тўпчилар"дан расмий таклиф бўлгани йўқ.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TopSkills Sports UK