"Челси" 70 млн фунтлик трансферни амалга оширадими?

Alisher Ostonov
31 май 2025, 15:03
"Челси" "Эвертон" марказий ҳимоячиси Жарред Брантвейтни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, ливерпулликлар раҳбарияти Брентуэйт учун 70 миллион фунт (83,3 миллион евро атрофида) миқдорида товон пули белгилаган.

22 ёшли футболчи 2024/25 йилги мавсумда "Эвертон" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Daily Mail