Чалханоглу жароҳат олди

Mirjalol Normatov
17 фев 2020
"Милан" ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглунинг соғлиғида муаммолари бор.

"Calciomercato" хабарига кўра, 26 ёшли хавбек мушакларидан жароҳат олган ва яқин вақтлар ичида тиббий кўрикдан ўтади. Ҳозирча унинг сафга қайтиш муддати аниқ эмас.

Чалханоглу бугун "Торино"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади.

Ушбу мавсумда у "Милан" таркибида А Сериянинг 21 ўйинида қатнашиб, 3 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato