Чалханоглу "Интер"ни тарк этиши мумкин

Alisher Ostonov
1 мар 2026
"Интер" хавбеки Хакан Чалханоглу ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Миланликлар футболчининг келажаги ҳақида ўйламоқда. Иккита вариант бор: шартномани узайтириш ёки ёзда сотиш. Агар Италия гранди босслари Чалханоглу билан янги шартнома бўйича келиша олмаса, хавбекни сотиш масаласини кўриб чиқади.

"Интер" Хакан Чалханоглуни тахминан 30 млн еврога баҳоламоқда. Футболчига "Галатасарой" қизиқмоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: calciomercato.com